Коронавирусдан ўлим хавфини икки карра оширадиган омил аниқланди
COVID-19 дан ўлим хавфини буйрак касалликлар икки баравар оширади. Лондон Империал коллежи олимлари шундай хулосага келишди.
Мутахассислар 10 мартдан 23 июлгача Лондон ва Бирмингемдаги тўртта касалхонада интенсив терапия бўлимларига ётқизилган 372 коронавирусга чалинган беморларнинг маълумотларини ўрганишди. Беморлардан 216 кишида буйрак муаммоси мавжуд бўлган. Улардан 107 киши вафот этди (тахминан 50 фоизи). Буйрак патологияси бўлмаган бошқа 156 бемордан 32 киши (21 фоизи) вафот этди.
Тадқиқотчилар буни вируснинг танага таъсири, ўпка ва буйраклар ўртасидаги «ўзаро боғлиқлик» ва COVID-19 ни даволашда токсик моддаларни қўллаш билан боғлашди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг