Ўзбекистон 2 минг тоннадан зиёд тарвуз экспорт қилди
1 июль ҳолатига кўра, қиймати 886,4 минг AҚШ долларига тенг бўлган 2 068,3 тонна тарвуз маҳсулоти хорижга экспорт қилинди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, тарвуз маҳсулотининг экспорти бўйича Россия Федерацияси 1 179 тонна кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Лекин бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 228 тоннага кам.
Бундан ташқари ўзбек тарвузлари Белорус, Эстония, Мўғилистон, Польша, Қозоғистон, Тожикистон, Украина, Қирғизистон ҳамда Бирлашган Араб Амирликларига ҳам экспорт қилинмоқда.
Жумладан, Қозоғистонга 319,2 тонна, Қирғизистон Республикасига 216,5 тонна, Украина 184,5 тонна ва Беларусь Республикасига 148,1 тонна тарвуз экспорт қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг