Ўзбекистонда июнь ойида нарх-наво 0,2 фоизга пасайди
2020 йилнинг июнь ойида мамлакатимизда истеъмол нархлари ва тарифлари даражаси ой давомида ўртача 0,2 фоизга пасайди.
Мева ва сабзавот нархларининг ўзгаришини ҳисобга олмаганда, ушбу кўрсаткич даражаси 0,5 фоизни ташкил этган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-июнь ойлари давомида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифлар ўртача 4,6 фоизга кўтарилди.
Йиллик даврда эса (2019 йилнинг июнига нисбатан) товарлар ва хизматлар нархларининг ўртача ўсиш суръати 14,2 фоизни ташкил этди.
2020 йилнинг июнь ойида йиллик умумий ИНИ (истеъмол нархлари индекси) ўтган ойнинг шу кўрсаткичига нисбатан 0,2 пунктга ошди (14,0 фоиздан 14,2 фоизгача). Шу билан бирга, ўтган йилнинг июнь ойига нисбатан 2020 йилнинг июнь ойидаги натижа 2019 йилнинг июнь ойидаги кўрсаткичга нисбатан 0,6 пунктга баланд бўлди (14,2 фоизга қарши 13,6 фоиз).
Бозорларнинг янги мева-сабзавот маҳсулотлари ҳосили билан тўйинганлиги сабабли ушбу товарлар гуруҳи умумий нархларининг пасайишига олиб келиб, натижада жорий йилнинг июнь ойида озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нархлари индекси 98,8 фоизни ташкил этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг