Ўзбекистонда апрель ойида инфляция 1,7 фоизни ташкил қилди
Ўзбекистонда 2020 йил апрель ойида истеъмол нархлари ва тарифларнинг ой двомида ўртача ўсиш суръати 1,7 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
2020 йилнинг январь—апрель ойларида давомида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифлар ўртача 4,5 фоизга кўтарилган. Йиллик даврда эса (2019 йилнинг апрелига нисбатан) товарлар ва хизматлар нархларининг ўртача ўсиш суръати 14,5 фоизни ташкил этган.
Йирик гуруҳлар кесимидаги нархларнинг ўзгаришига кўра, нархлар ват арифларнинг ошиши бўйича етакчилик ўтган ойлардаги каби озиқ-овқат маҳсулотларига тегишли бўлди. Апрель ойида нархлар 3,3 фоизга кўтарилиб, ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 0,7 фоизга, хизматлар эса 0,3 фоизга ошган.
Умумий ҳисобда, 2020 йилнинг дастлабки тўрт ойи давомида озиқ-овқат маҳсулолари нархлари даражаси 7,7 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 2,4 фоиз ва хизматлар 1,8 фоизга ошди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг