Навоийда томорқасидан самарасиз фойдаланган 49 нафар фуқаро қўшимча солиққа тортилди

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 18 мартдаги “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ердан самарали фойдаланишни ташкил этиш, мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.
Мазкур ҳужжатда деҳқон хўжаликлари ва аҳолининг томорқа ерларидан унумли фойдаланишини ташкил этиш чоралари белгиланган. Шунингдек, томорқа ерларида аҳоли мевали ва манзарали дарахтлар экмаганлиги, чорва моллари сотиб олмаганлиги, иссиқхона барпо этмаганлиги, шу жумладан, ер участкаси ободонлаштирмаганлиги аниқланса махсус ишчи-гуруҳи томонидан огоҳлантириш хати тайёрланади ва деҳқон хўжалиги бошлиғи ёки томорқа ер эгасига берилади.
Белгиланган муддатда ер эгалари томонидан камчиликлар бартараф этилмаса, ер солиғининг уч баробари миқдорини қўллаш юзасидан туман давлат солиқ инспекциясига тақдимнома киритилади. Навоий вилоятида бу борада тегишли чоралар кўрилмоқда.
Вилоятдаги мухбиримиз Темур Эшбоевнинг Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Орзумурод Умаров томонидан олган маълумотига кўра, Нурота туманида 25, Хатирчида 5, Конимехда 4, Навбаҳорда 15 та хонадон эгаси, жами 49 нафар фуқарога томорқасига экин экмагани, ундан самарасиз фойдалангани учун 2018 йилга 11,8 миллион сўм қўшимча солиқ ҳисобланган. Яна бир Бир қатор тақдимномалар эса кўриб чиқилаяпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг