Хориждан қайтган самарқандликлар “Дўстлик” оромгоҳида карантинда сақланади

“Халқ сўзи ONLINE”
“Халқ сўзи ONLINE”. Абдулазиз Йўлдошев/Самарқанд. Россия ва бошқа хорижий мамлакатларда бўлиб, юртимизга қайтган ва айни пайтда тиббий назоратга олинган фуқароларнинг бир гуруҳи бугун Тошкентдан Самарқандга келтирилади.
Улар белгиланган тартибда камида 14 кун карантинда бўладилар. Бугунги кундаги вазият талабидан келиб чиқиб, ушбу фуқароларнинг яқинлари ва оила аъзолари билан кўришишларига йўл қўйилмайди (телефон орқали гаплашишингиз мумкин).
Самарқанд вилояти ҳокими Самарқанд тумани “Дўстлик” ёзги оромгоҳи ҳудудида бошқа давлатлардан тўғридан-тўғри Самарқандга кириб келган фуқароларни белгиланган тартибда тиббий назорат ва ташхис ўтказиш учун 14 кунлик карантинда сақлаш мақсадида тайёрланаётган муассасада бўлиб, бу ерда яратилаётган шарт-шароитлар билан танишди. Масъулларга зарурий кўрсатмалар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Қимор хизматларини реклама қилгани учун икки блогер жавобгарликка тортилди
- Ўзбекистон бокс терма жамоаси Осиё чемпионатида тенгсиз бўлди
- Сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантириш дастури қабул қилинди
- «Тоғлик куёв» филмидаги роли орқали танилган актёр Йўлчи Ортиқов вафот этди
- Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модини яқинлашиб келаётган миллий байрам — мамлакат Мустақиллиги куни билан табриклади
- «Халқ банки»нинг Наманган филиалида фирибгарлик содир бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг