Бухоро шаҳрига ким ҳоким этиб тайинланди?
Бугун яъни 4 март куни бўлиб ўтган Бухоро шаҳар фаолларининг йиғилишида ташкилий масала кўрилди.
Ўткир Жумаев Бухоро шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.
Ў. Жумаев шу пайтга қадар Бухоро шаҳри ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётганди.
У меҳнат фаолиятини 1997 йилда “Бухоросувқурилиш” акционерлик жамиятининг 37 – сон кўчма мехколоннасида ишлаб чиқариш муҳандиси сифатида бошлаган.”Бухороавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш корхонасига раҳбарлик қилган.2012 – 2019 йилларда “КНАУФ Гипс Бухара” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонада раҳбарлик вазифаларида ишлаган.
Истам ИБРОҲИМОВ,
“Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг