Зойир Мирзаев: "Миришкорнинг зўравон ҳокими ўз ҳатти-ҳаракати билан вилоят номига доғ туширди"
Бугун Қашқадарё вилоят ҳокимлигида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда дастлаб куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган Миришкор тумани ҳокими Бахтиёр Ражабовнинг аудиоси ва Яккабоғ туманидаги фермер ишчилари ўртасида низолар муҳокама этилди.
“Иш фаолиятимизнинг кўп қисми ҳокимлар ва раҳбарларни тартибга чақириш билан ўтиб кетяпти. Миришкорнинг зўравон ҳокими ўз ҳатти-ҳаракати билан вилоят номига доғ туширди. Бирор бир ҳокимдан яхши ташаббус кўрмаймиз, одамларни турмуш-тарзини яхшилаш мақсадида улар таклиф ҳам бермайди. Афсуски, замон ўзгараётганини сиз раҳбаралр сезмаяпсизлар”,-дея келтиради Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг сўзларини “Nasafnews” манбаси.
Зойир Мирзаев Яккабоғдаги фермер ишчиси аёллар устига керосин сепиб, ёқиб юборишга уриниши билан боғлиқ ҳолатни раҳбарларнинг уқувсизлиги билан боғлади ва туманнинг айрим мутасаддилари адолатсиз қарор чиқарганини танқид қилди.
Шунингдек, туман ҳокими ўринбосарлари аҳоли ўртасида қабул ўтказмагани, кўчма қабуллар йўлга қўйилмаганини ҳам танқид қилиниб, бу борада мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Йиғилишда вилоят ҳокими Миришкор тумани ҳокими Бахтиёр Ражабовнинг хатти-ҳаракати Регламент ва одоб комиссияси ва депутатлар иштирокида муҳокама этилиши лозимлигини ҳам айтиб ўтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- Бугун Эронга жуда қаттиқ зарба берилиши мумкин – Трамп
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг