Қашқадарёда сохта блогер одамларни қўрқитиб 500 АҚШ доллари талаб қилди
Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида яшовчи фуқарони интернетда обрўсизлантириш билан қўрқитган сохта блогер 500 АҚШ долларини пора тариқасида олаётганда қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати маълумотига асосланиб nnews.uz хабар берди.
Маълум қилинишича, Китоб тумани, “Бирлик” МФЙ, “Қалмоқ” қишлоғида яшовчи фуқаро Ш.А. ДХХ Қашқадарё вилояти Китоб тумани бўлинмаси бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, “Хўжаилмкони” қишлоғида яшовчи фуқаро Ш.М. ўзини блогер сифатида таништириб, иш фаолияти ва оилавий ҳолати билан боғлиқ обрўсизлантирувчи маълумотларни йиғганини, маълумотларни интернетда тарқатишини айтиб қўрқитган. Товламачилик йўли билан 1000 АҚШ доллари беришни талаб қилган.
Мазкур холат юзасидан 2019 йил 15 декабрь куни соат 17-30 ларда Департамент ва ДХХнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда сохта блогер Ш.М. ва тумандаги 44-мактаб ёнида ариза муаллифидан келишилган 1000 АҚШ доллари ҳисобидан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ўрганиш давомида Ш.М. ўзини блогер сифатида эълон қилиб, кишиларнинг шахсий ҳаётига ҳам даҳл қилганлиги аниқланган. Жумладан: У ариза муаллифи Ш.А.нинг опаси К.А.ни тўйда эркак киши билан “вальс” рақсига тушганлигини тасвирга тушириб, “Фейсбук” ва “Телеграмм” ижтимоий тармоқларига тарқатган. Ш.А.нинг сайёр қабулга маст ҳолда борганлигини тасвирга олиб, “Фейсбук” ва “Телеграмм” ижтимоий тармоқларига чиқариб юборган.
Куни кеча “Китоб туманида болаларга қуртлаган жигар ва гўштдан овқат тайёрлаб берилаётгани ҳақида”ги ёлғон маълумотларни ҳам Ш.М. тарқатган, – дейилади вилоят прокуратураси хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг