Касби туманидаги ёшлар етакчиларидан бири ижарага олган цехида қалбаки пуллар ишлаб чиқараётгани аниқланди

Қашқадарё вилояти Касби тумани Қўриқ қишлоғида яшовчи, муқаддам судланмаган, Касби тумани 36-мактаб ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси бўлиб ишловчи, 1995 йилда туғилган Бобоев Аброр Алишер ўғли қалбаки пуллар ишлаб чиқараётгани аниқланди.
Гап шундаки, у Касби тумани “Муғлон” МФЙ ҳудудидаги ўзи ижарага олган тикувчилик цехида турли хил купюрадаги қалбаки пулларни ясаш билан шуғулланиб келган. Ундан 172 дона 50.000 сўмлик купюрадаги пуллар, рангли принтердан тўлиқ чиқарилмаган 84 дона 50.000 сўмлик купюрадаги пуллар, “EPSON” русумли рангли принтер ва “LENOVA” русумли ноутбук тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Касби туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида аниқланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, А.Бобоевдан тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган АВ0304117 серия рақамли 172 дона 50.000 сўмлик купюралар “Давлат белгиси” корхонасида тайёрланмаганлиги ва ундан ҳужжатлаштириб олинган АВ0304117 серия рақамли 172 дона 50.000 сўмлик купюралар рангли пуркагичли принтер ёрдамида тайёрланганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Касби ТИИБ ТБ томонидан А.Бобоевга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг