Ўзбекистондан Хитойга авиарейслар дунёдаги энг катта аэропортга кўчирилади. Рейслар ҳафтасига 15тагача оширилади
Жорий йилнинг 31 октябрь куни Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси авиация ҳукуматлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги делегациясини Хитой фуқаро авиацияси бош бошқармасида Халқаро ишлар департаменти Бош директорининг ўринбосари Байи Вэньли хоним қабул қилди. Бу ҳақда "Халқ сўзи"га Транспорт вазирлиги маълум қилди.
Музокараларда томонлар авиация қатновлари соҳасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати, шунингдек, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Хусусан, кун тартибидан ўрин олган Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги парвозларни кўпайтириш, тайинланган авиакомпанияларнинг парвозлар географиясини кенгайтириш ва амалга оширилаётган рейсларни Пекин шаҳридаги янги “Дасин” халқаро аэропортига ўтказиш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида тайинланган авиакомпанияларнинг рейсларини ҳафтасига 15 тагача ошириш, икки давлат авиация ҳукумати ўртасидаги мавжуд келишувга Пекин, Урумчи, Шанхай, Гуанчжоу, Тяньзинь каби рухсат этилган шаҳарлар қаторига тайинланган авиакомпаниялар томонидан парвозларни амалга оширишда Хитойнинг Сиань, Санья, Иу ва Чэнду шаҳарларини қўшиш, авиакомпаниялар рейсларини Пекин шаҳридаги янги “Дасин” халқаро аэропортига ўтказиш бўйича ташкилий-техник масалаларни ишлаб чиқишни бошлаш юзасидан келишувга эришилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг