Абитуриентлар ва кенг жамоатчилик диққатига: тест синовларида ўзгариш бўлиши мумкин
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуасини икки бўлимга ажратиб, биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан – она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи, иккинчи бўлимга абитуриент танланган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фанни киритилиши назарда тутилган.
Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги мутахассислари томонидан маъқулланган мажбурий фанлар ҳамда бакалавриатнинг таълим йўналишига мос фанлар бўйича тест топшириқларининг тақсимоти ва баҳолаш механизми бўйича қўйидаги таклиф кенг жамоатчилик, ота-оналар ҳамда абитуриентлар диққатига муҳокама учун тақдим этилмоқда:
Мажбурий фанлар бўйича абитуриентларга бериладиган саволлар биринчи мураккаблик даражасидаги саволлар бўлиб, уларга жавоб учун - она тили ва тарих фанидан бир дақиқагача, математика фанидан – 1,5 дақиқагача вақт ажратилиши мўлжалланган. Тест топшириқларига жавоб бериш ҳамда жавобларни жавоблар варақасига кўчириш билан бирга тест синовларига жами 3 соат вақт ажратилиши таклиф этилмоқда.
"Муштарийлар ўз фикр-мулоҳазаларини, таклифларини Давлат тест марказининг расмий телеграм канали (@расмийдтм)нинг боти (@дтмга_мурожаат_бот) орқали билдиришлари мумкин" дейилади Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази хабарида.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг