Дунёнинг етук физиклари Ўзбекистонда

ЎзР ФА Ядро физикаси институти республикамиз ва Марказий Осиё ҳудудидаги энг йирик илмий текшириш маскани ҳисобланади. Институтнинг илмий бўлинмалари ва тадқиқот ядро реактори, циклотрон, электрон тезлатгичи, гамма қурилмаси ва нейтрон генератори каби ноёб объектлари базасида ҳозирги замон фан ва техникасининг истиқболли йўналишларини қамраб олган хомашё, буюм ва асбоб-ускуналар импорти ўрнини босувчи, жаҳон бозор талабларига жавоб берувчи экспорт махсулотларини ишлаб чиқаришга қаратилган фундаментал ва амалий изланишлар олиб борилади.
Институт мунтазам равишда ядро физикаси ва ядровий технологиялар муаммоларига бағишланган халқаро анжуманлар ўтказиб келади.
Жорий йил 24-27 сентябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти томонидан ташкил этилган Ядро физикаси институтининг ВВР-СМ русумидаги тадқиқот реакторининг 60-йиллигига бағишланган “Ядро физикаси ва ядровий технологияларнинг ҳозирги замон муаммолари” (“Modern Problems of Nuclear Physics and Nuclear Technologies”) мавзусида анъанавий 9-Халқаро конференция бўлиб ўтди.
Бугунги кун фанида элементар зарралар ва атом ядроси физикаси, ядровий технологиялар ва ядровий энергетика, конденсирлаган ҳолат физикаси илмий йўналишларида эришилган натижалар ва уларнинг истиқболлари ҳамда ядровий ва радиациявий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиш ва бу масалалар атрофида дунё олимлари ҳамжихатлигини кучайтириш конференциянинг асосий мақсади ҳисобланади.
4 кун давом этган конференция ишида элементар зарралар ва атом ядроси физикаси, ядровий технологиялар ва ядровий энергетика, конденсирланган материаллар радиацион физикаси, ядровий ва радиациявий хавфсизлик каби масалалар муҳокама қилинди.
Ушбу халқаро конференцияда дунёнинг 18 мамлакатидан, хусусан, Туркия, Австрия, Корея, Австралия, Италия, Белгия, Индия, Гонконг, Германия ва Буюк Британия, МДҲ давлатлари - Россия, Белоруссия, Украина, Қозоғистон ва Озарбайжондан 180 нафарга яқин олимлар иштирок этди.
Бўлиб ўтган конференциянинг ўзига хослиги шундаки, конференцияда 2 та йирик мавзу, ядровий энергетика ва ядровий тиббиёт мавзусига, алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу мавзулар замонавий технологияларни ривожлантириш нуқтаи назаридан Ўзбекистоннинг яқин келажаги учун ўта муҳим ҳисобланади.
ЎзР ФА Ахборот хизмати.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг