Депутат юридик университет ректори этиб тайинланди
Архив фото
Олий Мажлиc Қонунчилик палатаси депутати Раҳимжон Ҳакимов Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланди. Бу хабарни вазиятдан хабардор манбалар “Халқ сўзи“га тасдиқлади.
Шу кунгача Ҳакимов депутатлик билан бирга Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори сифатида ишлаб келаётганди.
Маълумот учун, мазкур институт Президент Шавкат Мирзиёев таклифи билан тузилган ва Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси қўшма қарори билан ташкил этилганди. 2018 йилнинг 12 январь куни Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ўз фаолиятини бошлаган ва унга Раҳимжон Ҳакимов раҳбарлик қилиб келаётганди.
Маълумот учун, Тошкент давлат юридик университет ректори айни пайтда адлия вазири ўринбосари сифатида ҳам фаолият юритади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг