Вилоят ҳокими “Қўқон ушшоғи”ни айтиб берган олимни NEXIA-3 автомашинаси билан тақдирлади.
Қўқон шаҳрида илк бор ўтказилаётган Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик ишларини кўздан кечириш жараёнида Фарғона вилояти ҳокими Ш. Ғаниев шаҳар фаоллари ва вилоят раҳбарлари учун йиғилиш ўтказди. Кутилмаганда мавзу Қўқон адабий муҳити, миллий қўшиқчилик санъати томонга йўналди. Вилоят раҳбари Қўқон тарихи, маданияти билан боғлиқ фикрларни билдирар экан, “Қўқон ушшоғи” мумтоз қўшиғининг муаллифи кимлигини йиғилиш қатнашчиларидан кутилмаганда сўраб қолади. Ушбу саволга жавоб бериб, ғазалдан тўрт мисра айтиб бера олган одамга дастлаб 5 миллион сўм мукофот эълон қилинди. Жавоб топилавермагач ушбу пул миқдори кейин 20 миллионга кўтарилди.Ва ниҳоят маблағ миқдори 100 миллионга етди.
Қўқон адабиёт музейи мудири Абдуллатиф Турдалиев ушбу қўшиқ ғазали муаллифи Юсуф Сарёмий эканлигини билдириб, қўшиқ матнидан парча айтиб берди.
Вилоят ҳокими ушбу олимга мукофот тариқасида Nexia -3 русумли автомобил билан тақдирлади.
Қизиғи шундаки, ушбу воқеликдан сўнг шаҳарнинг турли дам олиш масканлари ва аҳоли гавжум жойларида негадир“Қўқон ушшоғи” ва “Фарғона тонг отгунча” мумтоз қўшиқлари тез-тез жаранглаб турибди.
Гулбаҳор САИДҒАНИЕВА.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг