Андижон шаҳар ҳокими вазифасидан озод этилди
“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Саминжон Ҳусанов/Андижон. 26 август куни халқ депутатлари Андижон шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилиб, Дилмурод Раҳматуллаев лавозимидан озод этилгани маълум қилинди. Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов иштирокида ўтказилган мазкур йиғилишда Баҳромжон Носирбоевич Ҳайдаров вақтинчалик ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида таништирилди. Баҳромжон Ҳайдаров 1972 йил туғилган, маълумоти бўйича мутахассислиги - иқтисодчи. У 2018 йил февраль ойидан буён Андижон вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг