ДХХ раиси Покистонга борди
Фото: ХПК
Кеча Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) раиси, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов Покистонга ташриф буюрди. У Равалпинди шаҳрида мезбон давлат қуруқликдаги қўшинлар штаби (COAS) бошлиғи, генерал Қамар Жавод Бажва билан музокаралар ўтказди, деб хабар берди thenews.com.pk.
Мулоқотда ўзаро ва профессионал қизиқишга сабаб бўлаётган масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, икки мамлакат ўртасида мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик соҳасидаги умумий ҳолатга урғу берилди.
Ҳар икки томон ҳам ўзаро ҳарбий алоқалар, соҳада кадрлар тайёрлаш ва терроризмга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олди.
ДХХ раиси Покистон армиясига профессионаллиги ва минтақавий барқарорликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг