Ўзбекистонда айни вақтда гўшт нархи қанча?

16:32 22 Июль 2019 Иқтисодиёт
1337 0

Фото: «Халқ сўзи»

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси республика бозорларидаги нарх-навони ўрганишни давом эттиради.

Республикамиз бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2019 йил 21 июль ҳолатидаги нархлари

Мол гўшти

28 000 сўмдан – 43 000 сўмгача

Энг арзон нарх Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори ва пойтахтимиздаги “Миробод”, “Фарҳод”, “Чорсу”, “Юнусобод”, ҳамда “Қўйлиқ” бозорида кузатилди. Ушбу бозорларда 1 кг. мол гўштининг нархи 32 000 сўмдан – 40 000 сўмгача сотилмоқда.

Бир килограмм мол гўшти учун энг қиммат нарх Жиззах шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 кг. қўй гўшти – 38 000 дан 44 000 сўмгача

Қўй гўшти

40 000 сўмдан – 44 000 сўмгача

Энг арзон нарх 1 кг. қўй гўшти учун Тошкентдаги “Миробод”, “Фарҳод” ва “Чорсу” бозорларида қайд этилди. Бу ерда сиз 1 кг қўй гўштини 32 000 дан 39 000 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх бу ҳафтада Жиззах шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 кг. қўй гўшти – 38 000 дан 44 000 сўмгача.

Товуқ гўшти

12 000 сўмдан – 19 000 сўмгача

Энг арзон нарх Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозори ҳамда Хоразм Урганч Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 12 000 сўмдан – 16 000 сўмгача.

Энг қиммат нархдаги товуқ гўшти эса Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозори, ҳамда Тошкентдаги “Миробод”, “Чорсу”, “Юнусобод” деҳқон бозорларида кузатилди – 15 500 – 19 000 сўм.

Гуруч

4 000 сўмдан – 16 000 сўмгача

Энг арзон нарх Самарқанд шаҳри “Сиёб” деҳқон бозори ва пойтахтдаги “Фарҳод” деҳқон бозорларида қайд этилган – 4 000 – 12 000 сўм.

Энг қиммат нарх Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилган – 8 000 – 16 000 сўм.

Ўсимлик ёғи

8 000 сўмдан – 13 500 сўмгача

Энг арзон ўсимлик ёғи пойтахтимизнинг “Фарҳод” бозорида кузатилди. Бу ерда сиз ўсимлик ёғини 8 000 сўмдан – 11 500 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх Наманган шаҳри “Сардоба” деҳқон бозорида қайд этилган – 9 000 дан 13 500 сўмгача.

Ун

1 750 сўмдан – 4 900 сўмгача

Энг арзон нархдаги ун Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозорида кузатилди. Бу ерда сиз 1 килограмм олий навли ун учун 2 000 сўм тўлашингиз зарур бўлади.

1-навли уннинг килограмми учун энг арзон нарх Фарғона деҳқон бозори ва пойтахтимизнинг “Миробод”, “Чорсу”, “Қўйлиқ” ва “Фарҳод” бозорларида қайд этилди — бу сумма 1 750 сўмни ташкил қилмоқда.

Энг қиммат нарх 1 килограмм олий навли ун пойтахтимизнинг “Миробод” деҳқон бозорида қайд этилди – 4 900 сўм.

1-навли уннинг килограмми учун эса энг қиммат нарх Термиз шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди – 4 800 сўмгача.

Шакар

4 500 сўмдан – 5 500 сўмгача

Энг арзон нарх Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 4 500 – 5 000 сўм.

1 кг шакар учун энг қиммат нарх юртимиз бозорларида 5 500 сўмгача кузатилди.

Тухум

350 сўмдан – 700 сўмгача

Республикамиз бозорларида 1 дона товуқ тухум учун энг арзон нарх Андижоннинг Янги шаҳар деҳқон бозори, Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозори ҳамда Тошкентнинг “Чорсу” деҳқон бозорларида кузатилди 350 - 700 сўмдан харид қилишингиз мумкин.

1 дона тухум учун энг қиммат нарх пойтахтимизнинг “Чорсу” деҳқон бозорида қайд этилди — 350 - 700 сўм.

Картошка

1 000 сўмдан – 3 000 сўмгача

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар марказий деҳқон бозори, Андижон Янги шаҳар деҳқон бозори, Навоий Марказий деҳқон бозори, Самарқанд марказий деҳқон бозори, Фарғона Марказий деҳқон бозори пойтахтдаги “Фарҳод” ва “Чорсу” деҳқон бозорларида қайд этилди – 1 000 сўмдан сотилмоқда.

1 килограмм картошка учун энг қиммат нарх Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 2 500 – 3 500 сўмгача.

Помидор

800 сўмдан – 6 000 сўмгача

Энг арзон нарх Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилди –800 сўмдан – 1 500 сўмгача.

Энг қиммат нарх эса Тошкентнинг “Чорсу” ва “Фарҳод” деҳқон бозорларида қайд этилди – 6 000 сўмгача сотилмоқда.

Хўжалик совуни

800 сўмдан – 3500 сўмгача

Қизиқ жиҳати, хўжалик совуни бўйича Республикамиздаги энг арзон нарх ҳам, энг қиммати ҳам Намангандаги “Сардоба” деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорда сиз хўжалик совунини 800 сўмдан - 3 500 сўмгача харид қилишингиз мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019