Ёнғинни тез бартараф этишга кўмаклашувчи қурилма Қорақалпоғистонда кашф қилинди

17:41 18 Июль 2019 Жамият
2723 0

Қорақалпоғистон Республикаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бўлим муҳандиси, капитан Маҳмуд Жуманиёзов йўлга қўйган янгилик ёнғинларни тез бартараф этишда қўл келмоқда. Гап шундаки, у уй томлари тунукаларини тез ва қисқа фурсатда очиш имконини берувчи мўъжаз қурилма яратишга муваффақ бўлди.

-Ҳозир турар жой бинолари томини ҳар хил рангдаги замонавий тунукали қоплама билан ёпиш ва уларни бурамали винтлар билан қотириш русум бўлган, - дейди М.Жуманиязов. - Мабодо, ана шундай уйларда ёнғин содир бўлса, қопламаларни очишга, натижада ёнғинни бўйсундиришга анча вақт кетади. Биз ўйлаб топган дрель қурилмаси эса сиқилган ҳаво ёрдамида ишлатилади. У билан тунукалар тез ва бешикаст очилади. Эътиборлиси, шикаст етказилмай очилган тунукаларни яна қайтадан фойдаланиш мумкин.

Айни пайтда қурилма амалда қўлланилмоқда.

Ҳидоят АҲМЕДОВ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?