Каналга тўр ташлаган 65 ёшли фуқарони гирдоб тортиб кетди
Иллюстратив фото
Балиқ овлаш, айниқса, синалмаган сув манбаларида бу иш билан шуғулланиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Наманган вилояти Тўрақўрғон туманининг Шаҳанд қишлоғида яшовчи 65 ёшли Муҳиддин Тожибоевнинг балиқ тутишга иштиёқи фожиа билан тугади.
Гап шундаки, қўшни Мингбулоқ туманидан оқиб ўтадиган, халқ тили билан айтганда “Бомба” канали деб номланувчи иншоотдан балиқ тутиш учун ташланган тўрнинг орқасидан сузиб бораётган тўрт нафар “овчи”гирдобга дуч келиб қолади.Шериклари бир амаллаб ундан узоқлашишга муваффақ бўладилар. Муҳиддин акани эса шиддат билан оқаётган сувнинг уюри домига тортади.
Ҳодиса ўтган жума куни содир бўлган эди. Икки кунлик қидирувдан сўнг М. Тожибоевнинг жасади каналнинг қуйи қисмидан қалқиб чиқади. “Яхши инсон эди”, дейишади ҳамқишлоқлари уни хотирлаб.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг