Google Arts&Culture Ўзбекистон музейларига 3D-турларни ишлаб чиқмоқчи

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва Санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Google Arts & Culture ўртасида Ўзбекистон музей коллекциялари онлайн каталогини жойлаштириш тўғрисида битим имзоланди. Бу ҳақда жамғарма матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Google Arts & Culture – бу дунёнинг 70 та мамлакатидан 1200 та музей, галереялар ва бошқа ташкилотлар экспонатларининг онлайн-тўпламидир.
Ушбу сервис хизмати дунё кўргазмаларига ташриф буюриш ва санъат намуналарини синчиклаб ўрганиш имкониятини беради.
Шунингдек, бу ерда дунё маданияти ва санъати тарихи, шу бўйича мақолалар, фотосуратлар, видеороликлар ва қўлёзмалар тақдим этилади, шаҳарлар, меъморий ёдгорликлар, табиат мўъжизалари томон экскурсиялар ташкил қилинади.
Шу кунларда платформада рақамли коллекция ва иккита онлайн кўргазма ишга туширилган.
Жамғарма эса Google Arts & Cultureʼнинг Ўзбекистондаги илк шеригига айланди.
“Ўзбекистон музейлари коллекцияларининг Google Arts & Cultureʼда мавжуд бўлиши дунё онлайн платформасида маданиятлар кўп қирралилиги чегараларини кенгайтириш имконини беради. Энди жаҳоннинг исталган бурчагидаги фойдаланувчилар тақдим этилган экспонатларни томоша қила олишади”, - дейилади жамғарма хабарида.
Кейинги босқичда Google Arts&Culture Ўзбекистон музейларига 3D-турларни ишлаб чиқишни режалаштиряпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг