Хайриддин Султонов: “Бизга иккита қўшиқ айтиб юлдуз бўлиб оладиганлар керак эмас, илмга қизиқадиган ёшлар керак”
Халқаро Пресс-клубнинг Ислом цивилизацияси марказидаги сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Спичрайтер Хайриддин Султонов бугунги кунда етишиб чиқаётган илмли, зиёли ёшлар борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Машҳур польяк олими Ян Гевелий яратган сурат бор. Унда буюк олимимиз Мирзо Улуғбек дунёга машҳур астроном олимлари билан ўтиргани тасвирланган. Ўша расмда Улуғбек бобомиз орқасидаги лотинча ёзувни олимларимиз таржима қилишганди. Унда шундай сўзлар ёзилган: “Илмимни муносиб авлодларимга қолдираман“. Ўйлашимча, бу сўзларни айтаётганда Улуғбек бобомиз бугунги кундаги минг-минглаб зиёлиларимиз, олимларимизни назарда тутган.
“Ислом тараққиёти марказида бугун ишлайдиган кадрлар борми?! Биз уларни тарбиялашимиз керак. Ислом цивилизацияси маркази ҳақиқий етук, илм фидоийлари маркази бўлиши лозим. Илм машаққатларига ҳақиқатан тайёр бўлган фидойи ёшларни кўпайтиришимиз керак. Бир, икки қўшиқ айтиб юлдуз бўлиб оладиган қўшиқчиларни эмас. Биз бундай эстрада билан узоққа бора олмаймиз. Бизга илмга қизиқувчан ёшлар керак, уларни тарбиялашимиз лозим. Ислом тараққиёт маркази Ўзбекистоннинг янги ренессанс даврини бошлаб бериши лозим”, дея гапириб ўтган Хайриддин Султонов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг