Гулистонда 5 тонна ош дамланди
Айни чоғда Гулистон шаҳрида “Ташаббус -2019” республика танловининг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтмоқда.
Унинг доирасида бир неча акциялар, концертлар ва бошқа тадбирлар ҳам ташкил этилди.
Хусусан, шаҳарнинг Амфитеатр майдонида 5 тонналик ош дамланди. Уни тайёрлашга Гулистон шаҳри ва вилоятдаги 20 нафар таниқли ошпазлар жалб этилди.

“Барча тантаналаримиз шоҳ таомимиз ҳисобланган паловсиз ўтмайди. Ана шу анъанага содиқ қолиб, бугунги “Ташаббус -2019” танловида 5 тонна ош пиширилди.

Айтиш лозимки, тадбирда бу билан ошпазларимиз ҳам ўз маҳоратларини кўрсатишди.Улар тайёрлаган таом “Болалар шаҳарчаси”, “Меҳрибонлик уйлари”, камтаъминланган оилалар, ногиронларга эҳсон қилинди ва тадбир иштирокчиларига ҳам тортилди” дейди Сирдарё вилояти ҳокимлиги савдо департаменти бошлиғи Ҳамид Сайдалиев.
Аҳмадали Шерназаров,
“Халқ сўзи Online”/Сирдарё.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг