Журналистлар Саудия Арабистонида

09:56 07 Июнь 2019 Жамият
1656 0

Муборак рамазон ҳайити арафасида  11 нафар  фарғоналик журналистлар  ижодий уюшма вилоят бўлими ташаббуси ва ташкилотчилигида  Саудия Арабистонида, Мадина ва Макка шаҳарларида Умра зиёратини амалга оширдилар. Бу ҳақида уюшманинг  Фарғона вилояти бўлими сайти хабар берди.  

Қадр кечасини ҳамжиҳатликда Каъба саҳнида қаршилаган журналистлар Ҳайит намозини ҳам Ҳарами Шарифда ўқидилар.

Шунингдек, сафар чоғи Жиддадаги Ўзбекистон бош консулхонасида фарғоналик журналистларни бош консул Сирожиддин Шамсутдинов расман қабул қилди. Саудиянинг йирик газеталари бош муҳаррирлари билан амалий учрашув ва ижодий мулоқотлар ўтказилди.

Эътиборли жиҳати, Саудия Арабистони подшоҳлиги газеталари Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раиси Муҳаммаджон Обидов бошчилигидаги делегация билан Саудия ОАВлари бош муҳаррирларининг учрашувини, ундаги амалий келишувларни ҳам кенг ёритиб борди.
 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?