Ўзбек фильмларини Оскар мукофотига тақдим этиш имконияти пайдо бўлди
Сайёрамизнинг энг йирик ва энг муҳим мукофоти ҳисобланган Оскарга эндиликда Ўзбекистон фильмларини тақдим қилиш имконияти пайдо бўлди.
Шу мақсадда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Ўзбекистон Оскар қўмитаси ташкил қилиниб, АҚШ киноакадемияси томонидан рўйхатдан ўтказилди.
Шу йилнинг 1 октябр куни Ўзбекистон Оскар қўмитаси томонидан 2020 йилнинг 9 феврал куни Лос-Анжелес шаҳрининг машҳур “Dolby” театрида бўлиб ўтадиган 92-Оскар тақдирлаш маросимининг “Энг яхши халқаро бадиий фильм” номинациясига Ўзбекистон номидан фильм илгари сурилади.
Ўзбекистон Оскар қўмитасининг аъзолари таркиби ва фильмларни саралаб олиш низоми билан таништириш мақсадида миллий қўмитанинг координацион муассиси Ўзбекистон миллий кинокомиссияси яқин кунларда Ўзбекистон Оскар қўмитаси тақдимоти ҳамда матбуот анжумани ўтказишни режалаштирган.
Дунёнинг 90га яқин мамлакатида очилгани сингари Ўзбекистонда ҳам Оскар қўмитасини ташкил қилиш бўйича келишувларга ёш киноижодкорларнинг Канн кинофестивали доирасидаги Ўзбекистон миллий павильонида бўлиб ўтган учрашувлар давомида эришилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг