Автомобилини вақтида ололмаган истеъмолчига пеня ундириб берилди

18:54 21 Май 2019 Иқтисодиёт
1784 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ходимлари томонидан навбатдаги мурожаат ўрганиб чиқилди.

Тўрткўл туманидаги “Тўрткўл Автолизинг” МЧЖ корхонаси раҳбари А.Раджапбаев томонидан Тўрткўл тумани Уллибоғ ОФЙ №12 бўлими №114- хонадонида яшовчи фуқаро Қабулов Жаҳонгир Азамат ўғли билан 2019 йил 8 январь куни тузилган №01/01-сонли “СПАРК” русумли автомобилини лизинга бериш тўғрисида тузган шартномани шартларини бажара олмаганлиги сабабли, истеъмолчи Қабулов Жаҳонгир тўлаган 19 999 000 (ўн тўққиз миллион тўққиз юз тўқсон тўққиз минг) сўм лизинг асосий тўлови, 3 332 000 (уч миллион уч юз ўттиз икки минг) сўм лизинга хизмат кўрсатиш тўловини – жами 23 331 000 (йигирма уч миллион уч юз ўттиз бир минг) сўмни тўлиқ нақд пулда қайтариб тўлаб берди.

Шунингдек, Лизинг шартномасининг 6.3-банди бўйича шартнома ўз вақтида бажарилмаганлиги учун лизинг объекти қийматининг 2% миқдорида 1 334 000 (бир миллион уч юз ўттиз тўрт минг) сўм пеня ҳам тўлади.

Шу билан истеъмолчининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб унинг фойдасига жами 24 665 000 (йигирма тўрт миллион олти юз олтмиш беш минг) сўм қайта ҳисоб-китоб қилиниб қайтариб олиб берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?