Умумий овқатланиш шохобчалари учун “Сифат юлдузи” жорий этилмоқда

Пойтахт вилоятида туризмни ривожлантириш ва туристик хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида 2019 йил 15 майдан эътиборан тажриба тариқасида умумий овқатланиш шохобчалари фаолиятини баҳолаш ва уларга 5 тоифадан иборат “Сифат юлдузи” сертификатини бериш тизими жорий этилди.
Тошкент вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизматидан хабар қилишича, “Беш юлдуз” аъло даражадаги овқатланиш шохобчаларига берилса, “Тўрт юлдуз” — намунали, “Уч юлдуз” — яхши, “Икки юлдуз” — қониқарли, “Бир юлдуз” — тавсия этиш мумкин тарзида белгиланади.
Умумий овқатланиш шохобчаси фаолиятини баҳолаш ва унга сертификат бериш учун ҳужжатларни расмийлаштириш вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти тегишли ташкилотлар билан биргаликда ҳудудларга чиқиб ўрганишлар натижасида амалга оширилади.
Сертификат Тошкент вилояти ҳокимининг туризм ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, тегишли туман (шаҳар) ҳокими, вилоят савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси ва Туризмни ривожлантириш департаменти томонидан тасдиқланади. Сертификатни расмийлаштириш бепул амалга оширилади.
Ушбу сертификатларга эга бўлган умумий овқатланиш шохобчалари тўғрисидаги маълумотлар туристлар учун хизмат кўрсатадиган корхоналарга тақдим этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг