Ўзбекистон “Чегара билмас мухбирлар”нинг сўз эркинлиги бўйича рейтингида юқорилади

15:48 06 Май 2019 Жамият
2750 0

Ўзбекистон “Чегара билмас мухбирлар” ноҳукумат ташкилотининг сўз эркинлиги рейтингида 53,52 балл кўрсаткичи билан 160-ўринга эгаллади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида маълум қилинган.

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжоновнинг маълум қилишича, Ўзбекистон икки йил олдин рейтингда 169-ўринда, ўтган йили эса 165-ўринда қайд қилинган.

Қўшни давлат Тожикистон рейтингда ўтган йили 149-ўринда эди, бу йил эса 161-ўринда. Россия ҳам ўтган йилгига нисбатан битта поғона йўқотган — 149-поғона. Қирғизистон эса рейтингини 15 поғонага яхшилаган — 83-ўрин.

“Ҳисоботда ўзбек журналистлари сўнгги икки йилда мажбурий меҳнат ва коррупция каби долзарб мавзуларда ёза бошлагани, бироқ медиа соҳасида ҳали ички цензура кучли экани таъкидланган. Бу — мамлакатда сўз эркинлигини таъминлаш, журналистларни қўллаб-қувватлаш борасида қилинадиган ишлар ҳали кўп дегани. Оммавий ахборот воситаларини ҳимоя қилсак, далда берсаккина ўткир мавзулар қаламга олинади.

Мазкур ҳисобот ўзимизга тутилган ойна — сўз эркинлиги бўлмаган юртда ривожланиш ва тараққиёт ҳам бўлмайди. Бугунги сиёсат, бугунги ислоҳотлар эса ана шу сўз ва матбуот эркинлигига чамбарчас боғлиқ“, дея гапириб ўтган Алламжонов мазкур рейтинг ҳақида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер