Қўшработга йўл ёпилмоқда(ми)? (фото)
Фото: «Халқ сўзи»
Умид СОРИЕВ, ”Халқ сўзи”/Самарқанд. Бугун 26 апрель куни Қўшработнинг Шована қишлоғидан ўтатуриб, ҳайратланарли манзарага гувоҳ бўлдим. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг шундоқ ҳам автоуловлар қатновига торлик қиладиган йўлнинг тенг ярми ўпирилиб тушган. Бу ҳам етмагандек, атрофни таҳликага тушган одамлар ўраб олган. Машиналар тинмай сирена чалади...
Хуллас, ўзим ҳам зўрға ўтиб олдим. Суратга олаётганимни кўриб, маҳаллий аҳоли вакилларидан бири ҳовлиқиб олдимга келдида:
- Ака, мана бу ўпирилиб кетаётган тупроқларни суратга олинг деди. - Ҳокимият, автойўл, мутасаддилар кўринмайди, дейман қизиқиб.
- Ҳе, қаёқда, йўл идорасимикан, билмайман-у лекин икки фуқаро кийимидаги одам иккита йўл белгисини қўйиб кетди.
- Одатда бундай фавқулодда вазиятларда, ДАН ходимлари келиб ўтиш йўлини назорат қилишлари керак-ку?
- Ака фавқулодда бўлмаган пайтларда ҳам бу йўлларда ДАН ходимларини умуман кўрмаймиз! - Белгиланган тезликка риоя қилмай ”учириб” ҳайдашади.
Қанча бегуноҳ одамлар жабр кўрмади, дейсиз, бу йўлларда... Агар беш-олти соат ичида зарурий чоралар кўрилмаса Қўшработга йўл тақа-тақ ёпилади. Ишонаверинг!..
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг