Жиззахда америкаликлар соя етиштиради
Иллюстратив фото
Жиззах вилоят ҳокимлиги ва АҚШ нинг нуфузли “Алфа Эко” компанияси негизида ташкил топган “Америка соя ловияси корпорацияси” (American soybean corporation) ўртасида вилоят далаларида соя етиштириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
-Юртингизнинг иқлими, табиий шароити, қуёшга тўйинган тупроқ соя етиштириш ва уни парваришлаш учун жуда мос келади, - дейди “American soybean corporation” президенти Фима Потик. – Биз, дастлабки йили 100 минг гектар майдонда деҳқончилик қиламиз, Ўзбекистонга мослаб уруғ навини яратамиз, унинг ҳосилдорлигини ошириш чорасини кўрамиз, маҳаллий мутахассисларни тайёрлаймиз ҳамда уларни Америкада ўқитиб келамиз.
Меморандум доирасида вилоятга 350 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритишга эришилди. Шунингдек, сояни экиш, қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ҳолатига келтириш, ички бозорни таъминлаш, ортиқчасини хорижга экспорт қилиш, янги логистика марказларини қуриш ҳамда кластер ташкил этиш, соя чиқиндисидан чорва моллари учун озуқа маҳсулотлари ишлаб чиқариш масалалари бўйича ҳам келишиб олинди.
Толибжон ЭРГАШЕВ, (“Халқ сўзи”).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг