Самарқанддаги кафеларнинг бирида қуртлаган гўшт пиширилаётгани маълум бўлди (видео)

Иллюстратив фото
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида жойлашган кафеларнинг бирида қуртлаган гўштни пишириб хўрандалар дастурхонига тортилгани акс этган видео тарқалди.
Facebook‘даги "Самарқандликлар" гуруҳига жойлаштирилган видеода гўштдан тайёрланган таомда зараркунанда ҳашарот қуртлар юргани тасвирланган. Видеони тасвирга олган одам бу кафе Самарқанд шаҳридаги Хишраф қўрғонида жойлашган ”Улфатлар” кафеси эканини эслатиб ўтган.
Тасвирлар қачон олингани маълум эмас. Видеода дастурхондан бошқа ҳудуд тасвирга туширилмаган. Шу боисдан бу айнан ўша кафедан олинганини исботловчи маълумотлар йўқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг