Навбаҳорда кенгуру учун парк қурилмоқда
Темур Эшбоев, “Халқ сўзи”/Навоий. Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида “Сафари-парк” ташкил этилмоқда.
“Страус фарм Навбаҳор” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа учун туман ҳокимлиги тадбиркорга 59 гектар ер майдони ажратди. Мазкур паркка Африка туяқушидан ташқари, яшаш шароити ҳудуд иқлимига мос зебра, кенгуру каби ҳайвонлар ҳам келтирилади. Лойиҳани 2020 йил бошларида фойдаланишга топшириш мўлжалланмоқда.
Таъкидлаш жоиз, яқинда мазкур МЧЖ томонидан “Туяқушчиликни ривожлантириш, маҳаллийлаштириш, кўпайтириш: муаммолар ва ечимлар” мавзусида семинар-тренинг ўтказилиб, унда Жанубий Африка Республикасидан келган инвестор Герт Томас Ферреира ва соҳанинг 500 нафарга яқин мутахассислари, жумладан, республикамизнинг туяқушчилик билан шуғулланувчи корхоналари, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва тадбиркорлар иштирок этишган эди.
Ундан илгарироқ эса навбаҳорлик тадбиркор ўз корхонасининг имкониятларини хорижда тарғиб қилиш ва инвесторларни жалб этиш мақсадида ҳинд ва инглиз тадбиркорлари билан ҳамкорликда “Navbahor xoldings” корхонасига асос солган эди. Шу асосда бугун 50 нафар хорижлик инвестор билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Юқорида тилга олганимиз ЖАРлик инвестор Герт Томас Ферреира шулардан бири бўлиб, “Сафари-парк” лойиҳасида ўз ғоялари билан кўмаклашмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг