Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ўзгарди
“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Муродилла Ёқубович Эшматов “Халқ банки” республика бошқаруви раиси этиб тайинланди. У 2016 йил декабр ойидан буён вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатиб келган Анвар Расулович Каримов Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Анвар Каримов 1977 йилда Боёвут туманида туғилган.
У бир неча йил мобайнида Сирдарё вилояти молия бошқармаси бошлиғи вазифасида ҳам ишлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг