Ўзбекистон муфтийси ўзи таълим олган Иштихондаги мактабга китоблар совға қилди
Президентимизнинг китоб мутолааси орқали ёшлар таълим-тарбиясини яхшилашга оид ташаббусига мос равишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ўзи таълим олган Самарқанд вилояти Иштихон тумани Орлот маҳалласида жойлашган 70-умумтаълим мактабига шахсий кутубхонасидан бадиий-оммабоп ва диний-маърифий адабиётларни совға қилди.
Ушбу китоблар мактаб ўқувчиларининг янада чуқур билим олиши, дунёқараши кенгайиши ва маънан камолга етишига катта хизмат қилади.
Муфтий ўқувчи-ёшларга маърифатли инсон бўлиш учун, аввало, ёшликда пухта илм олиш зарурлиги, кўп китоб мутолаа қилиш кераклиги, мактаб таълимини яхши ўзлаштириш муҳимлигини айтиб, “Ёшликда ўрганилган илм тошга ўйилган нақш кабидир” деган нақлни изоҳлаб берди. Имом Бухорий бобомизнинг “Дунёда илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай”, деган ҳикматининг мазмун-моҳиятини ёшларга тушунтирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг