Халқ таълими вазири: “Мактабларда элементар нарсалар етишмайди, масалан, энг катта муаммо - ичимлик суви”
Фото: «Халқ сўзи»
“Халқ сўзи ONLINE”. Ҳасан Тошхўжаев/Тошкент. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари билан ўтказилаётган матбуот анжуманида савол-жавоблар қизғин ўтмоқда.
Хусусий ва давлат мактаблари тўғрисида берилган саволга халқ таълими вазири аниқ ва лўнда жавоб берди.
- Буюк Британияда хусусий мактабларга эътибор катта бўлгани билан битирувчиларнинг атиги 7 фоизи хусусий мактаб ўқувчиларидир, - деди Шерзод Шерматов. - Бизда охирги икки йилда хусусий мактаблар сони тўрт баравар ошди, аммо бу ҳали ҳеч қанча фоизни ташкил қилмайди. Келгусида ҳамма ёқни хусусий мактаблар босиб кетишидан асло қўрқмаслик керак.
Давлат мактабларига эътибор камаймайди. Бизнинг ҳозир энг биринчи муаммомиз коинотни тадқиқ этиш эмас, мактабларни сув билан таъминлашдан иборат. Аксарият мактабларда элементар нарсалар етишмайди. Қишда иситиш муаммо. Шундай ҳолатда кучли кадрларни етиштириш мумкинми?!, - деб айтиб ўтди халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг