“Уйимиз бузиб ташланди. Энди эса...”
Фото: Ҳакимжон Йўлдошев/“Халқ сўзи”.
“Халқ сўзи ONLINE”. Раҳим Шерқулов/Тошкент. Бугун уй-жойга муҳтожлар сони тобора камайиб боряпти. Бунга шубҳа йўқ, албатта. Пойтахтимизда қурилаётган арзон тураржойлар бунда катта роль ўйнаяпти.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев қабулида бўлган Сайдинисо Ниёзова ҳам мамнун. Чунки унинг йил давомида ечилмай келаётган масаласи ҳал бўлди.
— Ўғил фарзандларим икки нафар. Улар уйли-жойли. Ўғилларим билан бирга бир ҳовлида яшаб, очиғи, жуда қийналардик. Биласиз, биз ва икки оила бир жойда эмин-эркин яшаши қийин. Устига-устак, ўтган йили уйимиз бузиб ташланди. Шу пайтгача масаламиз ижобий ҳал бўлмади. Бугун Тошкент шаҳар ҳокими қабулига кириб, муаммомни айтдим. Бизга 2 ва 3 хонали иккита кўп қаватли уйлардан квартира ҳамда 5 сотих ер ажратиладиган бўлди. Бундан жуда ҳам хурсандмиз.
Сайёр қабулда 65 ёшли Сайдинисо онага ўхшаб муаммоси ҳал бўлган фуқаролар кўп бўлди. Маълум вақт талаб қилинадиган масалалар эса тегишлилиги бўйича шахсан мутасадди раҳбарлар назоратга олинмоқда.
Сайёр қабул давом этяпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг