Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги мультимедиа марказлари МТРК таркибига қўшиб юборилади

Фото: Динара Чиркова / «Халқ сўзи»
Иккита юридик шахс мақомидаги марказлар — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ва Адлия вазирлиги қошидаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази Миллий телерадиокомпания таркибига қўшиб юборилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг тегишли буйруғи тайёрланган.
Олдинроқ, ҳар иккала марказ Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси бўйсунувига ўтказилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази 2018 йилнинг январь ойида, Адлия вазирлиги ҳузурида ахборот-таҳлил мультимедиа маркази эса 2019 йилнинг 1 февраль куни расман иш бошлаган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг