Тошкентда бир вақтнинг ўзида 6та уй ёнғин ичида қолди

Бугун, 18 март куни Тошкентда бир йўла олтита хонадон ёниб кетди. Бу ҳақда Бу ҳақда Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ”Халқ сўзи”га маълум қилди.
Унда қайд қилинишича, соат 11:25да Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Ёнғинни ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Оқлон” маҳалласи, Кўкча дарвоза тор кўчасида жойлашган уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Хабар асосида 8 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар соат 11.29 да воқеа жойига етиб келган. Ёнғин соат 12:05 да қуршаб олинган ва соат 12:34 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида Кўкча дарвоза тор кўчаларида жойлашган 4 та ва шу хонадонларга туташ қурилган Фузулий кўчасидаги 2 та хонадонларда жами 380 кв.метр майдонда том қисмлари ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан уйларнинг жами 500 кв.метр майдони сақлаб қолинган.
Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғиннинг келиб чиқиши тахминий сабаби сифатида Кўкча дарвоза тор кўчасидаги 14-хонадоннинг ошхонасида ёғни қозонда доғлаш учун газ плитасига қўйиб, назоратсиз қолдирилиши кўрсатилмоқда.
Ёнғин натижасида келиб чиққан моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг