Андижон вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари 9 март кунги портлаш тўғрисидаги хабарга изоҳ бердилар
Фото: Андижон вилояти ИИБ томонидан тақдим этилди.
“Халқ сўзи ONLINE”. Саминжон Ҳусанов/Андижон. 9 март куни ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси автотураргоҳида автомашиналар портлаб кетганлиги тўғрисида хабар тарқалган эди. Вилоят ички ишлар бошқармасидан олинган маълумотга кўра, бу ҳеч бир асосга эга бўлмаган, яъни мутасадди идоралар томонидан тасдиқланмаган ахборот бўлиб, ҳеч қандай портлаш юз бермаган.
Лекин воқеа жойида ёнғин содир бўлганлиги рост. “9 март куни соат 16:30 ларда Андижон шаҳри, Амир Темур шоҳкўчасида жойлашган автотураргоҳ ҳудудида 5 тонналик ёқилғи қуйиш тизими атрофига эҳтиётсизлик туфайли тўкилган 10 литр бензин ёнган”, дейилади хабарда.

Вилоят ИИБ ЁХБ матбуот хизматидан маълум қилишларича, ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари воқеа жойига ўз вақтида етиб борганлар ва кўнгилсизликни бартараф этганлар. Учқун натижасида юзага келган ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Айни пайтда мавзуга доир тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг