Ўзбекистонда Эркаклар қўмитасини тузиш таклиф этилди
Фото: АОКА
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Оила энциклопедияси” ҳамда “Хотин-қизлар энциклопедияси” китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда сўз олган Жамила Шермуҳаммедова таклиф билан чиқди.
“Оилавий ажримлар ҳақида гапирганда, республикамиздаги кўрсаткичларни Европа давлатларидаги билан таққослаш, ўзимизни овутиш, мақташ, айбларимизни хаспўшлаш тўғри эмас, — деди эксперт Жамила Шермуҳаммедова АОКА матбуот хизмати келтирган иқтибосда. — Муаммоларнинг ичига кириб боришимиз керак. Ажримларнинг сабабларини аниқлашимиз, шу бўйича чоралар кўришимиз лозим. Бизда оила миллий қадриятлар ва шарқона маданият пойдеворига қурилади. Айнан мазкур ақидалар билан суғорилган китобларни кўпайтиришимиз керак.
Менинг таклифларим бор: келинглар, “Эркаклар энциклопедияси”ни яратайлик. Оилада эркакнинг, отанинг ўрнини кўтармас эканмиз, у ҳақда китоблар ёзиб, мақомини улуғламас эканмиз, оила механизмидаги айрим элементлар яхши ишламайди, ажримлар сони ортаверади. Ёшларга болалигидан оилада ўғиллик бурчи, оталик вазифалари, эрлик масъулияти ҳақида билим бериш зарур. Бу ҳаёт-мамот масаласи. Мен ҳатто Ўзбекистон Эркаклар қўмитасини тузиш таклифи ҳам жиддий ўйлаб кўришга арзийди деб ҳисоблайман”, деган Жамила Шермуҳаммедова.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг