Қозоғистон ва Ўзбекистон пойтахтлари ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги 3584-сонли “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан миллий ташувчи “Uzautotrans Service“ МЧЖ ва Қозоғистонинг “КазАвтоТранс“ корхонаси “Тошкент- Остона- Тошкент” йўналишида мунтазам халқаро автобус қатновини йўлга қўйди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати “Халқ сўзи“га маълум қилди.
Мазкур йўналиш масофаси 1646 км бўлиб, йўловчилар 27 соат 30 дақиққада манзилига етказилади. Йўл ҳақи 312 000 сўм этиб белгиланган. Мазкур йўналишда Қозоғистон томонидан VANHOOL Ўзбекистон томонидан эса замонавий YUTONG автобуслари хизмат кўрсатади.
Остонадан автобуслар Қозоғистон вақти билан 15:00, 16:00, 17:00, 18:00да йўлга чиқади. Пойтахтимиз тошкентдан эса 12:00, 14:00, 16:00, 18:00 да жўнаб кетади. 10 март кунидан эътиборан мазкур йўналишда ҳар куни 1 тадан рейсни амалга ошириш режалаштирилган. Келгусида эса қатновларни кунига 4 маротабага етказиш кўзда тутилган. Мазкур йўналиш бевосита Қозоғистонинг Қарағанда шаҳри орқали ўтади. Айнан бу ерда ҳам йўловчиларни тушириш ва олиш назарда тутилган. Қарағанда шаҳригача йўлкира нархи 260 000 сўмни ташкил этади.
Шу кунга қадар Қозоғистон Республикасига “Тошкент-Чимкент“, “Тошкент- Олмаота, “Тошкент- Қизил Ўрда“, “Тошкент-Туркистон“, “Нукус- Ушкунур“, “Чирчиқ-Ушкунур“ йўналишларида қатновлар амалга оширилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг