Фарғонада шафтоли гуллади (фото)

19:16 21 Февраль 2019 Жамият
2098 0

Фото: «Халқ сўзи»

Мақоланинг сарлавҳасини ўқиб ҳайрон бўлманг. Ўзбекистон туманининг Шакаробод қишлоғи аҳлига бу воқелик оддий ҳол. Миришкор, қўли гул шакарободликлар яхшилаб ҳафсала қилишса, ерга суқилган таёқдан ҳам ҳосил олиш пайида бўлишади. Улар ҳар йили ўзи меҳр берган ерни ўзига хос тажриба майдонига айлантиришган, десак, ишонаверинг!

Мана улардан бири: МуҳиддинНишонов ўзининг “Баракали ота замини”фермер хўжалиги ер майдонида иссиқхонага 30 сотихли боғ ташкил қилди. Қизиғи шундаки,минг тупдан ортиқ шафтоли кўчатлари айни пайтда гуллашни бошлади.

-Банкдан фермер хўжалиги ерларидан янада самарали фойдаланиш ва шу иссиқхонани ташкил қилиш учун 184 миллион сўм кредит олганмиз, -дейди М.Нишонов. - Иссиқхона шаклидаги боғда “Лола”, “Қизилжигар” каби7 хилэртапишар, ноёб шафтоли навларини парваришлаяпмиз. Иссиқхона қуёш нурига исийди, ҳеч қандай қўшимча воситалардан фойдаланмаймиз. Мен доимо, “Ҳар доим биринчи, ёки ҳеч қачон!” шиорига амал қилиб яшайман.Насиб қилса,май ойининг бошидаёқ республикамизда энг биринчилардан бўлиб 7 ҳил турдаги шафтоли мевасини маҳаллий бозорларга олиб чиқамиз ва экспортга йўналтирамиз.

Элёржон ЭҲСОНОВ, “Халқ сўзи” мухбири.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер