Қозоғистон Ўзбекистондан анор мевасини олиб киришни тақиқлади

Кечадан бошлаб Қозоғистон ўз ҳудудига Ўзбекистондан анор мевасини олиш келишни вақтинчалик тақиқлади. Бу ҳақда Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Сабаби сўнгги пайтларда инспекторлар бундай меваларда зараркунандалар, жумладан, Комсток қурти борлигини аниқлашган.
Жумладан, шу йилнинг сўнгги ойида Ўзбекистон ҳудудидан карантин объекти комсток қурти билан зарарланган анор олиб келиш билан боғлиқ иккита ҳолат аниқланган.
Маълумот учун, Комсток қурти (Psiudococcus comstocki Huw.) кокцидиялар кенжа туркумига кирадиган ҳашарот бўлиб, ички ва ташқи карантин объекти ҳисобланади. Сабаби танаси оқ мумсимон парда билан қопланган ушбу қурт ўсимликларнинг танаси, поялари, шохлари, барглари, куртаклари, шона, ғунча, гуллари, меваларига зарар етказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- «Ғалаба боғи»да мудофаа инновацион технологиялари фестивали ўтказилди—Фоторепортаж
- Президент Маккада бўлиб турган муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефонлашди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг