ОТБ Ўзбекистонга ҳар йили 1 млрд. АҚШ долларидан зиёд маблағ ажратмоқчи

16:20 12 Февраль 2019 Жамият
721 0

Ўзбекистон Осиё тараққиёт банки(ОТБ)га 1995 йилда аъзо бўлган. Ўшандан буён умумий ҳажми 7,4 млрд. АҚШ долларини ташкил этган 70 та заём олган.

Айни пайтда ушбу молия муассасаси Ўзбекистон билан 2019-2023 йилларга мўлжалланган шериклик стратегиясини ишлаб чиқяпти. Зеро, мамлакат жадал бозор иқтисодиётига ўтаяпти ва бу жараён давлатнинг иқтисодиётдаги роли ўзгариши билан бирга кечмоқда. ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича раҳбари Вернер Липакнинг юртимизга 7-11 февраль кунлари қилган ташрифи якунида ушбу янгилик маълум қилинди.

Хабар берилишича, ОТБ келаётган уч йил давомида Ўзбекистонга ҳар  йили 1 млрд. доллардан зиёд маблағ йўналтирмоқчи. Ушбу капитал қуйидаги йўналишларга сарфланади:

- сув таъминоти ва санитария, транспорт инфратузилмалари, электр энергияси ишлаб чиқариш ва тақсимотини яхшилаш;

- ёшларни иш билан таъминлаш;

- қишлоқ жойларида иш ўринлари яратиш;

- замонавий соғлиқни сақлаш тизимидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;

- иқтисодий бошқарув соҳасида давлат ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш;

- ижтимоий ҳимоя даражасини ошириш.

Юқорида айтиб ўтилганидек, Ўзбекистон ОТБга 1995 йилда аъзо бўлганидан буён умумий қиймати 70 млрд. долларлик 70 та заём олган. Шунингдек, банк акционерлик капитали кўринишида 6 млн. доллар, кафолат шаклида 218 млн. доллар ва техник кўмак гранти кўринишида 87,3 млн. доллар ҳам ажратилган. 

2018 йилда ОТБ умумий қиймати 1,1 млрд. долларлик 5 та заём имзолаган. Улар энергия самарадорлигини ошириш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш хизматларини яхшилаш, фермерлар ва мева-сабзавот ишлаб чиқарувилар учун молиявий имкониятлар яратиш, Ўзбекистонниг ғарбий қисмида ичимлик суви таъминоти ва иқтисодий бошқарув соҳаларига ажратилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019