Бухоролик “олтин балиқча”лар
Иллюстратив фото
“Халқ сўзи ONLINE”. Темур Эшбоев/Навоий. Бухоролик фермер ва унинг ишчиси Навоий шаҳрида Муҳайё (исми ўзгартирилди) билан ”танишишади”. Кейин эса қайта “танишишади” ва яна...
Қисқача айтганда, гарчи бу танишлари безор бўлса ҳам аёл уларнинг фермер хўжалигига ойма-ой бориб турар, еб-ичиши ҳамда кийинишига пул бериб турмаса, “танишув”лар акс этган видеотасвирларни интернетга жойлаштириб, оиласи ва маҳалласи олдида шармандасини чиқаришини айтиб қўрқитарди.
Шу йўл билан Муҳайё ижарада турган уйини таъмирлатиб, “олтин балиқча” фермерлардан бир дона телевизор ундирди. Табиийки, ойма-ой тўлаб борилган ижара пуллари бунинг ичига кирмайди.
Навбатдаги ташрифлардан бирида Муҳайё Саттор (исми ўзгартирилди) исмли қариндоши билан келади. Буни қарангки, келишдан кўзланган мақсад унинг кўнгли автомашиналик бўлишни тусаётгани экан. Саттор топган “Матиз”нинг пулини тўлаб беришса, “тинч” қўйишини айтади.
27 миллион сўмлик дастлабки тўловни амалга оширган “олтин балиқча” фермерлар, қолган 20 миллион сўмни бир ой ичида тўлаш шартига рози бўлиб, ўз ёғларига ўзлари қовурилиб қолаверадилар.
— Асли Бухоро вилоятининг Бухоро туманилик фермерларнинг вилоят ИИБ бошлиғига қилган мурожаати асосида бошқармамизнинг Коррупция ва иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилди, — дейди вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари Ўктам Усмонов. — Тадбирда юқорида исмлари ўзгартирилган ҳолда келтирилган фуқаролар видеотасвирларни интернетга чиқармаслик, фермерлик фаолиятига аралашмаслик шарти эвазига талаб қилган “Матиз” автомашинаси учун 47 миллион сўмлик тўловнинг қолган 20 миллион сўмини олаётган пайтларида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Айни кунларда мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар юзасидан терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг