«Ўзбекнефтгаз» евробондларни чиқаришда глобал мувофиқлаштирувчилардан бири сифатида «Газпромбанк» билан ишлайди

12:37 25 Январь 2019 Иқтисодиёт
2041 0

«Ўзбекнефтгаз» АЖда «Газпромбанк» вакиллари билан учрашув ўтказилди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашув кредит ва молиявий, сармоявий соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ташкил этилди. Йиғилишда «Ўзбекнефтгаз» АЖ корхоналари ва ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек «Газпромбанк» бошқаруви раисининг ўринбосарлари А.А. Матвеев ва А.П. Белоус иштирок этди.

Учрашувда «Газпромбанк» «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг етакчи ҳамкорларидан бири эканлиги таъкидланди. Бугунги кунда томонлар нафақат Ўзбекистон нефть-газ саноатида, балки бошқа соҳаларда амалга оширилаётган қатор сармоявий лойиҳаларни молиялаштиришни ҳам ўрганиш ва ташкил этиш билан бирга ҳамкорлик қилмоқда. 

Хусусан, «Газпромбанк»ни «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг халқаро капитал бозорларида илк бора евробондларни чиқаришда масалалари бўйича иккита глобал мувофиқлаштирувчилардан бири сифатида белгилаш бўйича мандат келишуви имзоланди, дейилади хабарда. 

Билдирилишича, «Газпромбанк» вакиллари билан учрашув «Шўртан газ-кимё мажмуаси»нинг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш «2017-2021 йилларда углеводород қазиб олишни ошириш» дастури ва бошқа мавзулардаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш имконини берган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?