«WizzAir» биринчи бор Тошкентга парвозларни йўлга қўйди

2022 йил декабрь ойидан бошлаб «WizzAir» Самарқанд аэропортига ҳафтасига икки марта — сешанба ва шанба кунлари парвозларни амалга ошириб келмоқда.

14:58 25.01.2023
Ўзбек миллий фильмлари халқаро кинофестивалда иштирок этади

Жорий йилнинг 27-31 январь кунлари Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар бадиий ва телевизион фильмлари фестивали бўлиб ўтади.

14:25 24.01.2023
«Азимут» авиакомпанияси Минералние води ва Самарқандни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди

Минералние Води — Самарқанд — Минералние Води йўналиши бўйича мунтазам рейслар Сукҳои Супержет 100 самолётида ҳафтада бир марта — душанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

15:09 23.01.2023
Ноқулай об-ҳаво сабаб «Тошкент» аэропорти фаолиятида вақтинчалик чеклов жорий этилди

«Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг маълум қилишича, «Тошкент» аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити (туман, кўриш масофаси 100 м.) муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш/жўнатиш бўйича вақтинчалик чекловлар жорий этилди.

12:50 23.01.2023
Ҳаво транспорти: маҳаллий ва халқаро рейслар нархи қимматлашган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистонда ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари ноябрь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 11,3 фоизга ошган.

10:24 22.01.2023
«Uzbekistan Airways» Хитойга борувчи йўловчиларга мурожаат билан чиқди

2023 йилнинг 21 январь куни «Uzbekistan Airways» HY-9505/9506 Тошкент – Пекин – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча рейсни амалга оширади.

20:00 20.01.2023
Бишкекдан Истанбулга учаётган самолёт Тошкент муқобил аэродромига қўнди

Истанбулдан Бишкекга учаётган «Turkish Airlines» авиакомпаниясининг ТК344 йўловчи рейси манзил аэропортдаги ноқулай об-ҳаво шароити – туман, кўриш масофаси 800 м, туфайли «Тошкент» халқаро аэропортига фавқулодда қўнди.

15:26 19.01.2023
«Terminals Holding» Навоий аэропортини ривожлантириш стратегиясини тайёрламоқда

«Terminals Holding Sole Proprietorship» делегацияси юк терминали инфратузилмаси ва ишлаш жараёни билан яқиндан танишиш мақсадида «Навоий» халқаро аэропортига ташриф буюрди.

02:24 19.01.2023
«Azal» авиакомпанияси Бокудан Урганчга парвозларни йўлга қўяди

Озарбайжоннинг «Azal» авиакомпанияси Урганч ва Бокуни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди. Биринчи мунтазам йўловчи рейси 2023 йил 28 январга мўлжалланган. Рейслар Airbus А320 самолётларида ҳафтада бир марта — шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

18:56 16.01.2023

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер