Янгича ёндашув, ижро ва самара 

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган жуда кўп ғоя ва ташаббуслар бугун ўз самараларини беряпти. Хусусан, секторлар бўйича ҳам ана шундай фикр билдириш мумкин. Мазкур ноёб ёндашув муаммолар билан ишлаш, аҳолини уйлантираётган масалаларни ечиш, халқ фаровонлигини оширишда самарали иш бераётган...

07:39 27.07.2021
Ўзбекистонда кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олишда субсидиялар берилади

Ҳукумат қарори билан Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

18:40 24.07.2021
Ўзбекистонда яна бир ОТМ очилади

Зангиота туманида жойлашган «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида Фармацевтика техник университети ташкил этилади. Бу ҳақдаги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

15:47 22.07.2021
Қишлоқ хўжалиги майдонларининг сув таъминотини яхшилаш чоралари белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев 19 июль куни насос станцияларини модернизация қилиш орқали қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини яхшилаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

19:40 19.07.2021
Ўзбек олимининг Учинчи Ренессанс ҳақидаги мақоласи АҚШда чоп этилди

Эътиборлиси, нафақат хорижлик экспертлар, ишбилармонлар, давлат мутасаддилари, журналистлар мамлакатимиздаги янгиланишлар ҳақида масс-медиа ва ижтимоий тармоқларда ўз фикрларини билдиришяпти, турфа материаллар ва интервьюлар беришмоқда, балки маҳаллий матбуотимиз ва интернет нашрларини диққат билан кузатиб, тақдим этилаётган маълумотлар билан танишиб боряпти, ҳатто таниқли...

11:52 19.07.2021
Олтинга тенг обиҳаёт исроф бўлмоқда(ми?)

Жорий йилнинг кам ёғин бўлиши, июль ойининг дастлабки ўн кунлигида юртимизга кириб келган аномал иссиқ ҳаво оқими аграр соҳада ҳам кечиктириб бўлмас зарур чора-тадбирларни амалга оширишни тақозо этмоқда. Ҳудудларда махсус гуруҳлар тузилиб, уларга қишлоқ хўжалигидаги муаммоларни бартараф этиш, аниқларган камчиликларни...

00:15 13.07.2021
Узумчилик йўналишида бутун салоҳиятимизни тўлиқ ишга солишимиз зарур

Кейинги йилларда аграр соҳанинг бошқа йўналишлари каби юртимизда узумчилик ҳам яхши ривожланди. Янги токзорлар барпо қилинди, дарахтларга ишлов бериш, суғоришда янги технологиялар жорий қилинди. Мазкур тармоққа масъул янги идоралар, муассасалар фаолияти йўлга қўйилди. 900 минг юртдошимиз узумчиликда доимий ва мавсумий...

17:02 08.07.2021
Қишлоқ хўжалигини техникасиз тасаввур этиш қийин

Халқимизда «Техника – деҳқоннинг қаноти», деган нақл бор. Бу бежиз айтилмаган, албатта. Сабаби ерга уруғ қадашдан тортиб, ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиштириб олишга қадар бўлган ишларнинг барчаси техника кучи ёрдамида амалга оширилади.

09:23 08.07.2021
Ўзбекистонда энотуризм йўлга қўйилади — узумчиликдаги имкониятлар таҳлил қилиниб, кенг кўламли чора-тадбирлар белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 7 июль куни узум етиштириш, уни саноат усулида қайта ишлашни ривожлантириш ҳамда ҳудудларда энотуризмни йўлга қўйиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

21:43 07.07.2021
Саноатбоп узум етиштириш бўйича дастлабки 4 та йирик кластер ташкил этилади

Йиғилишда мутасаддиларга келгуси икки йилда 66 минг гектар ерда хўраки, майизбоп ва саноатбоп узум плантацияларини ташкил этиш ва умумий токзорлар майдонини 150 минг гектарга етказиш, йил якунига қадар 15 минг 700 гектар токзорда томчилатиб суғоришни жорий этиш ва мингта артезиан...

19:56 07.07.2021
Бағрикенгликнинг ҳам чегараси бор...

Кенгаш ва унинг ҳудудий ва туман (шаҳар) кенгашлари томонидан фермер ва деҳқонларнинг фойдасига шерик бўлмоқчи бўлган, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган айрим мансабдор шахсларга нисбатан зарур чоралари кўрилмоқда.

18:44 07.07.2021
Президент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва кимё саноатидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди

Бундан бир йил олдин, 8 июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга оид қарори қабул қилинган эди. Унга мувофиқ, Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи, Агрегат заводи, Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи ва “Технолог” акциядорлик жамиятларининг...

20:51 05.07.2021
ДХХ Тошкент, Наманган ва Фарғона вилоятларида ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйди

Лекин, мазкур МЧЖ таъсисчиси амалда ҳеч қандай иш бажармасдан, аксинча ўзининг маклер таниши билан келишган ҳолда ушбу ер майдонини бошқа бир фуқарога 1 млн. 500 минг АҚШ долларига сотишни режалаштиради.

17:18 04.07.2021
Учинчи Ренессанс пойдевори инсонпарварлик ва илм-маърифат асосига тикланмоқда

Кўҳна мозий гувоҳки, дунёни доимо ғоялар бошқарган. Ғоялар эса мудом билим, тафаккур ва ақл кучига суянган. Бугунги ривожланиш шиддати тез, илм уфқлари кенгайиб бораётган замонда, қолаверса, ахборот воситалари тараққий этган даврда ғоялар учун кураш ҳам бирмунча мураккабликлар ҳамда ўткир фасоҳатни...

01:08 03.07.2021
Иккинчи сектор ишларни “маҳаллабай-хонадонбай ва аҳолибай” ташкил қилмоқда.

Жомбой туман прокуратураси сектори томонидан Президентимизнинг топшириқ ва кўрсатмалари асосида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмушини яхшилаш, эҳтиёжманд оилаларга кўмак кўрсатиш, уларнинг доимий даромад манбаини яратиш, ишсизликни йўқотиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишда  аҳоли, ёшлар ҳамда хотин-қизлар билан мунтазам сайёр...

11:54 02.07.2021
Наманганда ғалладан 186 минг тоннадан зиёд хирмон уюлди

Вилоят аграр соҳасининг асосий тармоқларидан ҳисобланган ғаллачиликда жорий мавсум муваффақиятли келди. Замонавий бошқарув тизими-кластерларга уюшган фермер хўжаликлари 67 минг 750 гектар майдондаги экинни агротехника қоидалари асосида парваришлаб, юқори ҳосил етиштирдилар. Пишиб етилган сара дон тезкорлик билан йиғиштириб олиниб, давлатга дон...

09:48 01.07.2021
Мис саноати кластери ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 28 июнь куни мис ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ҳамда саноат кластерини ташкил этиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

22:54 28.06.2021
Тошкент ва Сўғд вилоятлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ривожлантирилади

Жорий йилнинг 10-11 июнь кунлари давлатимиз раҳбарининг қўшни Тожикистонга олий даражадаги ташрифи натижаларига кўра, Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода бошчилигидаги Хўжанд, Гулистон, Спитамен ва Зафаробод туманлари ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компания ва корхоналар раҳбарларидан иборат тожикистонлик меҳмонлар делегацияси...

18:22 28.06.2021
Фармацевтика бўйича катта имкониятларимиз бўла туриб, бундан фойдаланилмас эди — Президент

Бу корхона 2019 йилда ишга туширилган. Швейцария, Германия, Туркия, Хитой, Япония, Малайзия ва Жанубий Кореядан энг замонавий ускуналар келтириб ўрнатилган. Бугун бу ерда 20 дан ортиқ фармакологик гуруҳга мансуб 172 дан зиёд дори воситаси ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарилмоқда. Йиллик...

20:24 25.06.2021
Фарғоналик ғаллакорлар биринчилардан бўлиб шартнома режасини бажарди

Фарғона вилояти ғаллакорлари жорий деҳқончилик йилида мамлакатимизда биринчилардан бўлиб шартнома режасини бажаришга муваффақ бўлдилар.

20:12 25.06.2021