Ургутда муқаддам судланган ҳоким ёрдамчиси ва адвокат пора билан қўлга тушди

Улар фуқарога нисбатан очилган жиноят ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига пул талаб қилиб, ушбу маблағларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

13:01 08.11.2025
Наманганда ёнида гиёҳвандлик моддаси олиб юрган 22 ёшли фуқаро қўлга олинди

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

12:44 08.11.2025
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонни имзолади

Мазкур фармон билан эндиликда вояга етмаган шахсларни кучли таъсир қилувчи моддаларни айнан таълим ташкилотлари, талабалар ётоқхоналари, болалар оромгоҳларида ёки уларга туташ ҳудудларда истеъмол қилишга жалб қилганлик учун ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади.

11:16 08.11.2025
Қашқадарёдаги аянчли ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

21:03 07.11.2025
Фарғонада 163 миллион сўмлик сифатсиз дори воситалари савдоси тўхтатиб қолинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

16:36 07.11.2025
Интернет: оқми ёки қора?

"Мазкур тармоқларда ўзини-ўзи ўлдиришнинг бир неча усуллари бир неча тармоқларда баён этилади. Юзма-юз суҳбатда бу ҳақида сўралса, ҳар қандай разил киши ҳам суҳбатдошини бу сўнгги чорадан қайтаришга ҳеч бўлмаса уриниб кўриши тайин. Аммо айрим ижтимоий тармоқларнинг бу борадаги “кимўзар”ини нима...

14:28 07.11.2025
Ўндан ортиқ фуқароларни киберфирибгарлик тузоғига туширган Ўзбекистон фуқароси Туркияда қўлга олинди

2005 йилда туғилган фуқаро илгари бир қатор киберфирибгарлик жиноятларини содир этиб, фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириб кетганликда айбланиб, қидирувда бўлган.

14:01 07.11.2025
Фарғонада 1,4 млрд сўмлик субсидия маблағлари ўзлаштириб юборилгани аниқланди

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

10:43 07.11.2025
Жиззах вилоятида коррупцияга қарши курашиш ишлари ўрганилди

Ўрганишлар давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мутасадди ташкилотлар, «маҳалла еттилиги» вакиллари, маҳалла фаоллари ҳамда жамоатчилик иштирокида жойларда эришилган натижалар ва мавжуд камчиликлар таҳлил қилинди.

09:27 07.11.2025
Вобкентда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича ўқув семинари ўтказилди

Тадбирда туман ҳудудида жорий йилнинг 10 ойи давомида вояга етмаган болалар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар таҳлил қилинди.

17:59 06.11.2025
Икки ҳудудда тадбиркорлар томонидан 2,4 миллиард сўмлик «свет» ўғирланди

Тошкент вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган савдо дўконлари ва умумий овқатланиш шохобчаси аниқланди.

17:45 06.11.2025
Кўкдалада имтиёзли нархда етказилиши лозим бўлган суюлтирилган газни сотаётган шахслар қўлга тушди

МЧЖ раҳбари фуқаро билан ўзаро тил бириктириб, унга аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларига имтиёзли нархларда етказиб берилиши лозим бўлган суюлтирилган газни сотишга келишиб олган.

17:36 06.11.2025
Ягона йўл – “Ҳалоллик вакцинаси”

Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда пора “олди – берди”си билан боғлиқ хабарларга кунора кўзимиз тушяпти. Бу жирканч иллат шунчалик юқумлики, нуфузли ташкилотлар, маҳаллий бошқарув идораларигача кириб бораётгани жуда ачинарли.

15:09 06.11.2025
Тошкент вилоятида қарийб 5 килограмм гиёҳвандлик воситаси айланмаси тўхтатиб қолинди

Тошкент вилояти ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлига яқин бўлган хуфия жойга муқаддам наркокуреърлар томонидан қолдириб кетилган катта миқдордаги наркотик модда ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

08:35 06.11.2025
Очиқлик ва масъулият — коррупцияга қарши энг кучли қурол

Жамият тараққиётининг асосий шартларидан бири — адолат ва шаффофлик. Агар давлат бошқарувида, иқтисодий ислоҳотларда ёки маҳаллий ташаббусларда коррупцияга йўл қўйилса, жамиятнинг тараққиёт суръати секинлашади, одамларнинг ишончи сўнади. Шу боис мамлакатимизда сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан...

18:42 05.11.2025
Яккасаройда электр тармоғига ноқонуний уланганлик ҳолатини расмийлаштирмаслик эвазига пул талаб қилган ходим ушланди

«Energo Savdo» филиали ўчириш гуруҳи устаси меҳмонхонада электр тармоғига ҳисоблагичдан ташқари ноқонуний уланганлик ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига тадбиркордан 25 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

17:44 05.11.2025
Бухорода «Isuzu» юкхонасидан қарийб 7 минг дона истеъмолга яроқсиз ароқ топилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғиждувон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

17:37 05.11.2025
Оҳангаронда 235 миллион сўмлик сифатсиз дори воситалари савдоси тўхтатиб қолинди

Қонунбузар фуқаролар жами 1 минг 221 дона дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келгани фош қилинган.

14:45 05.11.2025
Киберхавфсизлик тарғиботи

Андижон шаҳрида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги”га бағишланган тадбир ўтказилди. Унда киберхавфсизликни таъминлаш, аҳолининг рақамли саводхонлигини ошириш, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ҳамда интернет фирибгарликларидан огоҳ этиш масалалари муҳокама қилинди.

14:11 05.11.2025

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер