«Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси лавозимидан озод этилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси А.Султоновни лавозимидан озод этишга кўрсатма берилди.

15:42 13.02.2026
Президент ҳудудий саноатни ривожлантириш бўйича ҳокимларга саволлар кўплигини айтди

Қайд этилишича, сўнгги уч йилда жами инвестициялар 1,8 баробарга кўпайган, лекин айрим туманларда инвестициянинг саноатга таъсири кўринмаяпти.

15:36 13.02.2026
Ўзбекистонда мис қазиб олиш ҳажми ва рудадан олинадиган металл улуши кўпайтирилади

Бунинг учун 57 та махсус техника олиб келиб, руда қазиб олишни 46 миллиондан 64 миллион тоннага ошириш, маҳаллий корхоналар учун биржага ҳар ой камида 10 минг тонна мис чиқариш топширилди.

15:09 13.02.2026
Президент масъулларга автокредит ставкасини пасайтиришни топширди

Давлатимиз раҳбари аҳолининг маҳаллий автомобилларга талабини рағбатлантириш мақсадида автокредит ставкасини пасайтириш ва ҳажмини ошириш чорасини кўришни топширди.

14:58 13.02.2026
Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилиш бошланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тармоқ ва ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича асосий вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бошланди.

14:46 13.02.2026
Шавкат Мирзиёев Оҳангарондаги маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси билан танишди

Давлатимиз раҳбари Оҳангарон туманига ташрифи давомида “Premier” маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан ҳам танишди.

14:26 13.02.2026
Давлатимиз раҳбари мис қувурлари ва фитинглар ишлаб чиқариш корхонасида бўлди

Оҳангарон туманида жойлашган корхона лойиҳаси Хитой ва Германия компаниялари билан ҳамкорликда 10 гектар майдонда амалга оширилаётгани, унинг умумий қиймати 36 миллион долларга тенг экани ҳақида маълумот берилди.

14:02 13.02.2026
Президент Оҳангарондаги микропроцессор модулларини ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишди

Мазкур корхонада идентификация учун мўлжалланган микропроцессор модуллари, сим-карталар, шунингдек, транспорт, ижтимоий ва халқаро тўлов карталарини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

13:24 13.02.2026
Шавкат Мирзиёев Оҳангарон туманига ташриф буюрди

Дастлаб тумандаги юқори кучланишли кабель ишлаб чиқарувчи корхона фаолияти билан танишилди.

12:43 13.02.2026
Давлат бошқарувида адолат симфонияси

XIV-XV асрлар чорраҳасида, Ўрта Осиёнинг марказида Темурийлар даври юлдузлар туркуми каби чарақлаб, Шарқни “Иккинчи Ренессанс даври”нинг ёрқин нури билан ёритди.

12:42 13.02.2026
Андижон вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва устувор вазифалар муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 12 февраль куни Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва 2026 йил учун устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

21:47 12.02.2026
Техник тартибга солиш соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 12 февраль куни техник тартибга солиш соҳасини халқаро талаблар асосида тубдан янгилаш юзасидан тақдимот билан танишди.

20:30 12.02.2026
Креатив иқтисодиётни ривожлантириш ва янги маданият масканлари лойиҳалари тақдим этилди

Президент Шавкат Мирзиёев креатив иқтисодиётни ривожлантириш, маданият муассасалари инфратузилмасини яхшилаш ҳамда янги креатив майдонларни ташкил этиш юзасидан тақдимот билан танишди.

20:00 12.02.2026
Шавкат Мирзиёев Судьялар олий кенгаши раисининг ахбороти билан танишди

Президентимиз суд ҳокимияти мустақиллиги, судьялар дахлсизлигини таъминлаш, одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш йўналишидаги тизимли чора-тадбирларни изчил давом эттириш юзасидан бир қатор тавсиялар берди.

16:37 12.02.2026
Навоий вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва устувор вазифалар муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 10 февраль куни Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

20:58 10.02.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 февраль куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.

20:16 10.02.2026
Шавкат Мирзиёев ОИИБ президенти бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Ўзбекистоннинг Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан стратегик шериклигини кенгайтиришнинг амалий масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

16:47 10.02.2026